Талоқ

19:23 / 19.10.2023 | Mamadjanova Nurjahon Hotambek qizi. | 214

Ассалому алайкум! Турмуш ортогим билан тортишиб қолдик шунда талоқсан деб айтди .анчадан кейин бир неча марта талоқсан деб айтди анигини эслай олмаяпмиз лекин ҳўжайиним бир талоқни назарда тутганман деб айтяпти .Ўша куннинг ўзида қаутариб олса бўларкан деб қайтариб олган саволим шундан иборатки никоҳ ўқитиш керакми йўқми 3,4 марта айтворган бўлса нима болади

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!