Ассалому алайкум. Мен 9 йилдам бери фарзандсизман. Турмуш ўртоғим бошқа аёлга уйланмоқчилар. «Оиламизни бузмайлик, фарзанд асраб олайлик», десам «йўқ бошқасига уйланаман» дейдилар. Маслаҳат беринг, мен қандай йўл тутай? Мен борлигим учун уйланишлари кечикиб турганини билиб турибман. Уйланаман деб кетишимга шама қилишларини ҳам сезаман, лекин индамай юравераман. Кет деб жавобимни бергунларича сабр қилиб яшаб турайми ёки ўзим билиб кетаверайми?
Руҳшунос:
Ваалайкум ассалом. Албатта турмуш ўртоғингиз ўз ҳоҳиши билан жавобингизни бермагунича уйдан кетманг. Ҳар бир ишда Яратганнинг ҳикмати бор. Бу ҳаётда ҳеч нима шунчаки тасодифан юз бермайди. Тақдирингиз қайси томонга сизни олиб кетишидан қатъий назар яхши гумонда бўлаверинг. Сабрингизга яраша мукофотлар бўлади ин шаа Аллоҳ. Фарзанд бериш ва бермаслик ҳам Яратганнинг қўлидаку. Дуоларингизда бардавом бўлиб тураверинг. Валлоҳу аълам.