Фитнани олдини оламан деб фитна қилиб қўймаябманми?

02:29 / 16.11.2023 | Aysala | 187
Ассалому алайкум! Мен ҳали турмушга чиқмаганман. Универститетда бирор одам мени ёқтириб қолганини сезсам, ўша одам ҳаёлида бўлмаслигим учун, ёки бирор фитна содир бўлмаслиги учун мен унга менинг тўйим бўлган ёки бўлиш арафасида деб ёлғон гапираман. Бу ишимдан баъзида афсусланаман, виждоним қийналади. Бу вазиятда қандай йўл тутсам бўлади? Қанчалик тўғри ёки нотўғри иш қилганман, илтимос огоҳлантирсангиз.
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Жавоб учун олдиндан рахмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай деб ёлғон гапириш шарт эмас. Шариатга тўғри келмайди деб қаттиқ туришингиз етарли. Валлоҳу аълам!