Ассалому алайкум! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!
Турмуш ўртоқ танлашда динига ва хулқига энг биринчи эътибор бериш кераклигини биламан. Лекин динни маҳкам ушлаган, намозларида қоим йигитлардан учрамаса, исломига намоз етишмаётган, яхши хулқи билан танилган, аёлларни ҳурмат қиладиган, илм олишга, ўзини ислоҳ қилишга ҳаракат қилаётган (гаплашиб кўрилганда ёки суриштирилганда), тайинли шли йигитга розилик бериш тўғрими ёки ундан яхшироғини ҳеч бўлмаганда намозларини қаттиқ ушлайдиган йигитни кутиб, турмуш қуришни кечиктирган маъқулми?
– Ва алайкум ассалом! Фарз амалларини бажарадиганни кутиш керак. Валлоҳу аълам!