Ота онамга эримнинг пулидан ёрдам қилишим мумкинми.

04:18 / 16.11.2023 | Mamura | 271
Ассалому алайкум! Хурматли устозлар... Ота онага ёрдам қилишда қиз боланинг ерки ерига боғланган уммуман аёл кишининг ерки ерининг изнида.
Оилада 2 қиз фарзандмиз ўғил ёқ иккимизхам турмушга чиқганмиз онам йиллар мобайнида касал тез тез шифохонага ётиши ва мунтазам дори дармонлар олишимиз керак бу икки қизнинг зимамизда отам оғуларга ружу қуйганлиги сабабли улардан талаб қилишимиз бе фойда барча юкни бизга илади агар онамга ёрдам қилмасак онамни даволатишга харакат хам қилмайди онамнинг бу дардларининг сабчиси отам онамга жисмоний ва манавий зулумлари деб биламиз. Менинг еримнинг топиши яхши опамларга қараганда моддий тарафлама яхшимиз лекин одатда онамнинг кумагини опам қилади чунки эрим онамнинг дори дармонларига базур ёрдам қилади сурагандахам жудда хижолат бўламан пули булсахам беришга ийманади бирор кафега кириб онам ётишолмаётган пулни бир ўтиришдахам сарф қиламиз лекин онам учун сурасам муомаларини айтиб кетади опам мени хам ёрдам қилишимни талаб қилади низолашибхам қоламиз талаб қил эрингдан мен қийналиб кетим дейди икки ўртада қийналиб қолдим ишлашимга рухсат бермайди ишласанг сендан розимасман дейди базан онам хам дорим қолмади дохтир шифохонага ётишимни айти деб қунғироқ қилади ерим бермаётганини айтиб бохоналар қиламан улархам мендан норози бўлиб қоладилар. яқинда деярли касалим жидди бўлмасада жудда қиматга дори дормон олдик шу пулнинг ярмига онамнинг дорисини беради менга кўпнарса татимай қолди онам олдида гунохкордекман Аллох мендан норози булётгандек ахир онам ёрдамга мухтожу мен бундай йурсам деб. лекин ерим олиб беришни хохламайди зўрлиқ қилсам низолашамиз дилимни оғритиб қуяди сурамоқчи бўлганим уйдаги пулдан бемалол рўзғор учун ёки ўзим учун керакли нарсалар олишим мумкин бунга эрим индамайди ўзимга олдим ишлатдим деб айтиб онамга ишлатсам бўладими тўғрисини айтмаганим учун бунга гунохкор бўламанми? Қайси ёлни тутай жудда қийналаб қолдим онам ва опачамнинг олдига боришгахам юзим бетламай қолди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввалам бор билинки она таъминоти сиз қизларнинг зиммангизда эмас. Уни аввало ота қилиши керак. Таъминот қилмаса суд орқали ундириш лозим. Шунингдек онангизнинг ака укаси қараши лозим. Эрингиздан буни талаб қилишингиз нотўғри. Бу учун низолашишингиз ҳам. Сиз эрингиздан олган пулларингизни тежаб ишлатишингиз, истаганингча ишлатавер деб берган пулидан онангизга бериб туришингиз  жоиз. Валлоҳу аълам!