Гемаррой

00:27 / 29.10.2023 | Юлдуз Атаджанова | 480

Ассалому алайкум! Хозирда 7 хафталик хомиладорман Алҳамдулиллаҳ. Лекин гемаррой мени жуда қийнамоқда, ўтиришга ва хожатга чиқишда қийналмоқдаман. Турли хил даволаниш усулларидан фойдаланиб кўрганман лекин самараси йўқ афсуски. Аслида ич қотиш муаммойим бор болаликдан. Бизни авлодда бор ич қотиш. Буни қандай ечими бор илтимос агар билсангиз ёрдам беринг. Аллох рози бўлсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорлик пайтида бачадон катталашганлиги сабабли тос аьзоларида қон айланиши бузилиб аввалдан мавжуд бўлган паропроктит, геморрой , варикоз касалликларини кечишини янада зўрайтиради. Бу  ҳомиладорларлик давридаги ўзига хос анатомик - физиологик ўзгаришлар билан изоҳланади .
Сизда ҳам шу каби холат кузатилаётган экан .
Аввало овқат рационингизни сут- қатиқ маҳсулотлари ва клетчаткага бой хўл мевалар билан бойитишингиз , кўпроқ суюқлик ичишингиз керак . Ҳомиладорларга мос жисмоний тарбия машқларини бажаришнинг ҳам ичак перистальтикасига ижобий таьсири бор .
Таркибидан  Лактулоза сақловчи Дюфалак сиропидан 30 мл дан кунига 1 маҳал кечки пайт ичиб ётинг , эртаси кунига ичингизни юмшатади .
Ҳомиладорликнинг 3 ала триместрида ҳам қўллаш мумкин бўлган свечалардан бири Натальсид свечаси , уни 1-2 маҳал per rectum қўлланг.
Геморройнинг устки томонидан марганцовканинг оч пушти эритмасида чайиб ," Гепарин мази " , "Постеризан" , "Мазь Флеминга"  , "Троксевазин мази "  мазьларидан бирини тампонга қалинроқ суриб қўйиб олинг . Облепиха свечаси хам оғриқни қолдиради ,ҳам ёриқларни битишини тезлаштиради .
Аллоҳ шифо берсин, эсон омон фарзандингизни бағрингизга олволинг . Валлоҳу аълам!