Хомиладорликда Курон тиловати

20:19 / 25.10.2019 | Нозима Каримова | 1874
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух Хурматли Одинахон опа саволим бор эди.бир дугонам хомиладорлик пайтида Курони Каримни, Марям сураси,тулгок бошланадигон пайтда Иншикок сураларини тиловат килишимни айтганиди шу гапи канчалик тугри?узи хомиладор аёллар Курони Каримни тиловат килиши доимий укиб юриши яхши лекин купрок кайси сураларни укиб юрган афзал?узим Марям сурасини яхши кураман.Аллох берган бу фарзанд немати иймонли,солих,солиха болиб дунёга келишлигини яратгандан сураймиз биз учун сиз хам бита дуо килиб куйсангиз илтимос.сизи маслахатиз заруур олдиндан рахмат Аллох таоло рози болсин!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Ҳомила пайтида ёки тўлғоқ пайтида маълум оят ёки сураларни ўқиш асосий манбаларда зикр қилинмаган. Тўлғоқни осон қилиш маъносидаги оятлаҳни баъзи уламолар ижтиҳод йўли билан тавсия қилганлар. Қуръони каримнинг ўзи барака, баракасидан умидвор бўлиб ўқилаверади. Аллоҳ таоло солиҳ зурриётлар билан кўзларингизни қувонтирсин! Омин! Валлоҳу аълам.