Ассалому алайкум! Мен якинда савол берган эдим яъне масжидга кеч келган одам биринчи ракатга улгуриш учун имом кайси холатда булиши керак рукуъдами ёки саждада деган, кечирасиз масжид имомларидан суранг деган жавоб олдим. Биз хар 6 ойда 6 ой муддатга Англия давлатига ишлаш учун келамиз ва бу ерда дашту далада биз 10 дан зиёд мусулмонлар намозни жамоат булиб укиймиз. Шунинг учун масжид имомлари биздан узок булганлик сабаб мурожаат килмадим, илтимос шу саволга жавоб берсангиз. Яна бир савол шу борада жамоатга кечиккан одам кушилиб укиса, имом ва жамоат намозни тугатди, бу кушилишга улгурган одамга бошка одам жамоатга кечикиб улгурмаса бу одамга кушилиб иктидо кила оладими ёки йук? Жавобингиз учун рахмат илтимос биз мусофирчиликда шунака холатга тушиб коламиз ва бахс хам булиб колаяпти аникрок килиб тушунтирсангиз
– Ва алайкум ассалом! Имом рукуъ қилгунича бўлиб турган ракъатидан қўшилган ҳисобланади. Мисол учун биринчи ракъат қироатини қилиб турган бўлса, муқтадий келиб шу пайтда қўшилса шу ракъатга етишган ҳисобланади ва бу имконият имом то рукуъга кетгунича давом этди, рукуъда келиб қўшилса ҳам етишган ҳисобланади. Аммо рукуъдан қайтганида қўшилса, ракъатни ўтказиб юборган бўлади. Бу ракъатни салом берилганидан кейин қайта ўқиб қўйиш керак.
Бир намозхон имомга кечроқ иқтидо қилган бўлса, шу муқтадийга яна бошқа одам иқтидо қила олмайди. Чунки аслида намозининг охиригачаи муқтадийдир, муқтадийга иқтидо қилинмайди. Валлоҳу аълам!