Аёлнинг намози

03:24 / 22.11.2023 | Дилдора | 257
Ассалому алайкум! Мен хомиладор булгандим. 6 хафталик Бола усмай колди аборт килиб олишди наркоз бн. 10 кун булди. Хозирда ичимдан тоза кон келгани йук. Кон аралаш кора нарса келяпти. Саволим шуки мен намоз укисам буладими. Ёки выделения тулик ок булгунича укимайманми.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч кундан кўп бўлса ва ўн кундан ортмаса ҳайз бўлади. Валлоҳу аълам!