Маҳрам масаласида

13:27 / 27.10.2019 | Ummi Zubayr | 909
Ассалому алайкум! Ака-ука бир ҳовлида яшашса уларни хотинлари ҳам биргаликда бир дастурхон атрофида ўтириши мумкинми? Ука ёки ака уйда бўлатуриб укани хотини ака, акани хотинини ука машинасида ёлғиз бирор жойга обориб келиши мумкинми? Масалан: меҳмондорчиликка, келин ота-онасини уйига борганда. Қайни ака-қайни укалар маҳрам эмас деб ўқигандим. Илтимос, маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Аёл кишига қайинилар маҳрам бўлмайдилар. Номаҳрам эркак ва аёл ёлғиз қолишлари мумкин эмас. Уловда бирор ерга бориб келишга тўғри келиб қолса, улар билан учинчи шахс бўлмоғи лозим. Валлоҳу аълам.