Соч олдириш

22:13 / 01.11.2023 | Sitora | 503

Ассалому алайкум! Сизлардан Аллоҳ рози бо‘лсин. Қизимни сочини 2 маротаба олганмиз хозир сочи анча о‘сган лекин жуда сийрак пешонаси анча очиқ эди сочи ё‘қлигидан энди майда соччалар ко‘риниб қолган. Шунда онамлар олдириб тургин қалинлашади дейдилар лекин о‘зим хохламайман кал қилишни хам қизболани сочини ко‘п олиш мумкинмаслигини хам биламан. Фақат со‘рамоқчи бо‘ганим бола кучини олаверса сочлари қалинлашармикан ёки бирорта витамин етишмаслигидан хам сийраклашадими духтирдан маслахат қилай десам биз тарафда яхши мутахасислар ё‘қ деса хам бо‘лади. Нима маслахат бероласиз. Илтимос.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Сочни кал қилиш қалинлаштиради деган тушунча нотўғри.  Сочларини қалинлиги ирсиятга ва тўғри овқатлантиришингизга боғлиқ. Оқсилларга (гўшт, дуккакли маҳсулотлар), витаминлар (ҳўл мева ва сабзавотлар), дон маҳсулотларини овқатланиш рационида бўлиши зарур. Темир, магний, цинк сочларни ўсиши учун зарур минераллар ҳисобланади. Валлоҳу аълам!