Маккадан келтирилган ёнғоқ

17:42 / 29.10.2019 | arofat92 | 1121
Ассалому алайкум! Ҳомиладор бўлмаётган келинчакларга Маккага борган хожи аёллар қандайдир бир қаттиқ ёнғоқ, буғдой, яна алланималар олиб келишади. Гўёки шуни еса ҳомиладор бўлармиш. Шунга қаттиқ ишонишади, менга ҳам анча олиб келишди, аммо иккиланяпман бу ширкка кириб қолмасмикан деб. Бу иш тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Шу нарсани истеъмол қилганлар ҳомиладор бўлганлари тажрибадан ўтгани учун буни тавсия қиладилар. Ҳамма иш Аллоҳдан, Аллоҳ шу ёнғоқни ҳомила бўлишига сабаб қилса, бўлади, бўлмаса йўқ, дея ишни Аллоҳнинг иродасига боғлаб еса, ширк бўлмайди. Ҳомила бўлишини фақат шу ёнғоққа боғлаб қўйилса, ширк бўлади. Валлоҳу аълам.