Жаннатий аёл бўлиш

03:31 / 14.12.2023 | Нодирабегим | 237
Ассалому алайкум! Устоз Аллох сиздан рози булсин, сизни Аллох учун жуда хам яхши кураман. Менинг икки нафар фарзандим бор каттаси 4 ёш кичиги 10 ойлик ва катта рузгормиз битта келинман.Намозларимни Аллох кодир килгунича вактида укиб боришга харакат киламан, турмуш уртогимга хам итоат килишга, кунглини кутаришга уринаман, уй ишлари ва уйдагиларга хам кучим етганича муомиладаман. Аммо менга жаннатга кириш учун булар хаммаси оздай туюлади. Жудаям янаям илм ургангим, Аллохга якин булгим, Куръон укигим келади, лекин узим учун вакт ажрата олмайман. Купинча хеч нарса кунглимдагидек эмас уй тозалиги хам, турмуш уртогимга эътибор хам, узимга карашим хам, илм олишим хам. Жудаям асабийлашиб, узимни ёмон куриб кетаман, Аллохдан, илмдан узимни йирокдай хис киламан, тахажжуд укиёлмаётганимдан кийналаман. Мен жаннатга киролмайдигандай, Пайгамбаримиз (с.а.в) билан куриша олмайман бунака юришимда деб йиглаб сик,иламан баъзида. Сизнинг "Кизларжон" китобингизни укиб чикдим, аммо менга сиз айтгандек муслима булиш жуда кийиндек туюлди, ёки мен шунчалик дангасаманми деб уйлаб колдим. Устоз мен жаннатга киришга арзийдиган, Аллохга якин буладиган, Пайгамбаримизга (с.а.в) хос уммат буладиган банда булишим учун, калб хотиржамлигига эришишим учун яна нима килишим кк?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало фарзларни мукаммал бажариш лозим. Эрга итоат ва фарзанд тарбияси энг катта масъулият бўлиши билан бирга катта ажр ҳамдир. Охиратда тарозида энг оғир келадиган нарса хусни хулқдир. Валлоҳу аълам!