Дил ғийбати

20:28 / 14.12.2023 | Odina | 180
Ассалому алайкум! Якиндан бери бир ёмон одатга урганиб колдим. Тил гийбатидан саклансам беихтиёр дилимдан одамларни гийбат килиб юборяпман. Менга ёкмайдиган тарафларини айтиб, хаёлан хохламасам хам мухокама килиб юборяпман. Ва ана шу бошкалардаги менга ёкмайдиган холатлар узимда хам юз беряпти. Хеч хам бу холатдан чиколмаяпман. Дилдаги гийбатга хам жавобгарлик буладими. Бу холатдан кандай кутулсам булади. Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох сиздан рози булсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шу ўйларга келганда дарров тўхтатиш керак. Бошқа нарсаларни, киши ўз айб ва гуноҳларини ўйлашга ўтмоғи лозим. Валлоҳу аълам!