Ассалому алайкум! Биламизки динимизда кредит харом килинган. Агар таниш одам кредитга машина олган болса ва биз Уни олган машинаси учун табрикласак(Муборак болсин дея), бу холда Уша кредитни маъкуллаган булиб коламизми ва харом нарсани маъкуллаганимиз учун никохга талок тушадими? Худди шу холат эркак ва аёллар аралаш утказилган туйда Келин куёвни муборакбод этишда хам болиши мумкинми? Яъни бу холат хам никохга талок тушишига сабаб боладими?
– Ва алайкум ассалом! Агар ножоиз савдо бўлгани маълум бўлса табриклаб бўлмайди. Тўйни эмас, қурилган оилани табрик қилиш мумкин. Табрик эса барака сўрашдир. Валлоҳу аълам!