Уйқучилик

08:57 / 01.11.2019 | Qalbimda_imon | 1909
Ассалому алайкум вароҳматуллоҳ!
Жавобларингиз учун раҳмат! Қон босимим доим меъёрда, баъзида ошиб туради.
Эндокринолог кўригидан ўтганман, буқоғим бор. Буқоқ ҳам уйқучанликка сабаб бўладими?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом. Ёш болалик аёлларда уйқуга тўймаслик табиий. Чунки сурункали уйқусизлик шундай ҳолатга олиб келади. Лекин бунинг сабаби аниқдек туюлсада эҳтиёт шарт қон босимингизни нормаллаштириш, камонлик бор йўқлигини текширтириб туришингиз ва қалқонсимон безнинг иш фаолиятини ҳам эндокринолог кўригидан ўтиб аниқлаб юришингиз керак. Аёл киши бир кунда 8-9 соат ухлаши унинг соғлигининг яхшиланишига ёрдам беради. Тўғри овқатланиш, сифатли сув ичиш ва вақтида уйқуга ётиш ва эрта туриш соғлик гаровидир. Болаларингизни эрта ухлатиб, ўзингиз ҳам соат 22 да ухлашни йўлга қўйиб олишингиз кўпгина муаммоларингизни ҳал бўлишига олиб келади. Валлоҳу аълам.