Ассалому алайкум! Биз ҳозирда мусофирчиликдамиз. Кореа респибликасида истоқомат қиламиз. Икки нафар қиз фарзанднинг онасиман, Алҳамдулиллаҳ ! Катта қизим 4,5 ёш, кичиги 2ойликдан ошди. Катта қизимизга 1йил болдики доим рўмолда юрарди. Богчага боради ва шу пайтгача богчасида ўзбек қизлар ёқ эди. Ҳамма достлари корейс болалар эди. Шу пайтгача ромолга меҳр уйготиш учун коп ҳаракат қилдик қайсидур маънода уддаладик ва росса ромолни яхши кориб қоларди. Ромолли қизларни, аёлларни корса доим чиройли экан дерди. Ромолсиз қизларни корса ‘эси йўқ эканъ дерди. Биз унга муслималар доим рўмолда юриши керак деб уқтирган эдик. Яқинда бошқа богчага отди ва у ерда бир ўзбек қизча билан танишди ва алҳамдулиллаҳ росса яқин болиб кетиwди. Аммо у қизча ромол орамасди ва қизимга қизиқиб ромол Орашни бошлади аммо ҳар доим эмас… қизимда табиийки саволлар копайиб кетти ‘нега у муслима болса рўмол ўрамайдиъ каби… мен олдин айтмаган гапни айта бошладим, яни ҳали ромол фарзмас, аммо ўраса савоб болишини ози туwунадиган қилиб тушинтирдим.. аммо эндиликда қизим рўмол ўрашни истамай қоляпти… савоб болади десак ҳам қизиқмай қоляпти баъзида… биз эрта бошладикмикин? Ҳозир тўғриси қандай йўл тутишга ҳайронмиз.. маслаҳат берсангиз… жавоб учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Мажбурламаслик керак. Унга ҳали фарз эмас. Валлоҳу аълам!