Қандай воситалар жинсий аъзоларни шамоллашини олдини олади?

18:41 / 01.11.2019 | Qalbimda_imon | 1404

Ассалому алайкум! Қиш келяпти, кунлар аста-секин совиб боряпти. Кунига 4-5 маҳал таҳорат қиламиз. Бундай пайтда кўпчилик аёллар жинсий аъзоларини шамоллатиб қўйишади. Шуни олдини олиш учун қандай маслаҳатлар бера оласиз?
Таҳорат қилгач, яхшилаб қуритиб артсак ҳам, барибир кейин ҳовлига, совуққа чиқамиз. Айнан ўша нозик жойларни шамоллашини олдини олиш учун қандайдир воситалар борми?

Шифокор:

Ва алайкум ассалом. Бундай восита йўқ. Совуқ мавсумда репродуктив аъзоларни шамоллаш касалликларидан асрашни асосий йўллари мавсумга кўра кийиниш, оёқларни иссиқ тутиш, организмни витаминларга тўйинтириш ва инфекция ўчоқлари бўлса, (тонзиллит, пешоб йўллари инфекцияси) уларни бартараф қилиш, даволаш ва, аввал ҳам таъкидлаб ўтганимдек, истинжони тўғри бажариш бу нозик аъзоларни шамоллашдан ҳимоя қилади.