Эски шим ва Қора игна-ип

08:35 / 16.12.2023 | Bumayram | 142
Ассалому алайкум, чарчамай ишлаяпсизларми? Мени анчадан бери бир нарса қийнаяпди. Шуни ойдинлаштириб опмоқчи эдим.
Акамни тòйи куни бир инсон мендан акамни эски шимидан ва қора игна-ип сòради. Мени кòнглим ĝалати бòлиб қолди. Бир инсон иссиқ-совуқ қилиш учун ишлатилади деди. Мен ишонмадим. Лекин бир йил бòлди ҳали келинойим ҳомиладор бòлмади. Кòнглимга ҳотиржамлик учун шуни сизлардан сòрашга қарор қилдим.
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввало шумланмаслик лозим. Эҳтиёт учун дам солдириш керак. Валлоҳу аълам!