Коллаген истеъмоли

03:18 / 12.11.2023 | Oisha | 283

Ассалому алайкум! Мен коллаген истемоли ҳақида билмоқчи эдим. Коллаген жуда фойдали ҳусусияти бор экан. Суяк эмирилиши, тананинг эрта эаришини олдини олар экан. Шунинг учун коллаген истемоли я‘ни дори сифатида ичиш то‘г‘ри бопладими? Раҳмат.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом!  Ҳа.

Коллаген кўп миқдордаги макро ва микро элементлар, аминокислоталар, витаминларни ўз ичига олган табиий озуқадир.

Коллаген ўзига хос хусусиятлари туфайли танадаги намликни сақлаб, маҳсус қатлам ҳосил қилади. Натижада намлик эпидермис ҳужайралари бўйлаб бир текис тақсимланиб, терининг эластиклигини таъминлайди, теридаги ажинларни текислашда,
соч тўкилишида,
суяклар мўртлигида,
умуртқа поғонаси
касалликларининг олдини олиш ва даволашда;
артроз,
остеохондроз,
ҳамда
ошқозон-ичак тракти патологияларини даволашда;
организмнинг чарчоққа чидамлилигини оширишда;
бириктирувчи тўқималарда яллиғланиш жараёнлари;
жароҳатларни даволашда;
терининг қариш жараёнини секинлаштириш;
терининг эластиклигини ошириб, тўқималар йиртилишини олдини олишда;
юрак-қон томир тизими касалликлари;
иммунитетни пасайишида; тирноқларни дистрофик ўзгариши ва синувчан бўлиб қолиши каби ҳолатларда қўлланилади. Валлоҳу аълам!