Тухматга колатган кизим

19:49 / 02.11.2019 | Максад | 886
Ассалому алейкум Одинахон сизга хаетимизда булиб турган бир холатда ердам сурайман .Кизимга овсини томондан тухмат килинаяпти алхамдулиллах ислом динидан хабарим борлиги учун куй индама болам Аллохга куйиб бер деб жанжал чикмасин шаьним изга емон дог тушмасин деб гапни оркасига тушмаяпмиз. Андишани отини куркок дейдиганлар хилидан чикди овсини.Тап тортмасдан кизим хакида емон тухматлар таркатаяпти куев имиз россияда ишлайди шундан фойдаланиб кизимни бегона эркак билан юрийди хатто бола олдирган деб таркатган .Энди бу гапни оркасига тушсак гап купайиб кетади дедиму кизимни босиб турдим.Энди якинда яна бир булмагур гапни чикарибди яьни кеч соат 2 да бир машина кизимни уйга келтириб куйганмиш конун билан чорасини курсакмикан еки индамай яна Аллохга топшириб юраверайликми кизим булиб турган хамма гапларни эрига телефонда айтиб турибди келинойингиз мен хакимда шундай гаплар таркатаяпти деса куев ишинг булмасин унга худо бас келмаса инсон бас кела олмайди мен сенга ишонаман булди дер экан.Лекин менга хам энди ошиб тушаяпти сабрим чидамай ишни янаям катталаштириб куймай деб Аллохдан сабр тилаб турибман сиз нима деб маслахат берасиз Аллох сиздан рози булсин иложи булса тезрок жавоб езсангиз маслахатингизга муштокман кизим куча куйда ярим ялангоч юрийдиганлардан эмас 3 та фарзанди бор кизи 4 синф укийди катта булганда бу гаплар кизига хам таьсир килади деб куркаман.Овсинини хулки яхши эмас махаалла буни билади.Илтимос каналга чикарманг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом. Унинг азиятлари қизингизга зарар етказаётган бўлса, мисол учун: шунинг ортидан шаънига яхши бўлмайдиган бўлса, албатта бўҳтонни қайтариш керак, бунинг чораларини кўриш керак. Аммо ўша туҳмат қилаётган одам ўзининг бадхулқлиги билан ҳаммага танилиб бўлган бўлса, ҳеч ким унинг гапини эътиборга олмаса, унга тенг келмаган маъқул. Валлоҳу аълам.