Махрамсиз юриш

01:58 / 17.12.2023 | Гулора | 210
Ассалому алайкум! Одинахон опажон жавобларим учун рахмат сизга. Аллоҳ илмини зиёда қилсин. Дуоларизни ўзи ижобат қилсин. Опажон онажоним ва бирга ўқишган дугоналари тез тез учрашиб туришади. Улар хар ҳил вилоятлардан. Онажонимга махрамсиз бир ўзиз юрманг деб айтсам хам дугоналарим билан дийдорлашиб турамиз Энди дейдилар. Кўпчилиги намозхон алҳамдулиллаҳ. Опажон мен онамга ёки дугоналарига пул ёрдам қилсам сафарлари учун яхшими шу. Уларга қандай маслахат берай, чиройли қилиб.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сафарлари маҳрам талаб қиладиган сафар бўлса уларни маҳрам билан бориб келишларини таъминланг. Валлоҳу аълам!