Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ, устоз! Отам мени ўзлари хоҳлаган сиёсий (адвокат, судъя ва хкз бўлишим учун) ёки иқтисодий соҳага ўқитмоқчилар, аммо мен ҳеч қайсини хоҳламаяпман, негаки хайрни кўра олмаяпман, шу йўналишда ўқисам баттар гуноҳларга аралашиб қолишимдан жуда қўрқяпман. Фиқҳ, Куръон тафсири, сийрат, ақийда ва шу каби диний илмларни ўргангим келади(ҳаётимиз учун аввало энг керакли илмлар деб ҳисоблайман), аммо отам мени бундай илмларни ўрганишимни ҳеч қўллаб қувватламайдилар. Муслималар закий бўлиши керак, деб эшитгандим, лекин бу вазиятдан кандай чиқиб кетишни билмаяпман. Отамни мажбурлашлари ва мени ҳуҳуқшунос бўлишим балки мен учун хайрлидир.. билмадим. Мусулмонларга фойда келтира оламанми.. Илтимос, менга тўғри йўлни танлашимда ёрдам беринг.
– Ва алайкум ассалом! Истихора қилиб кўринг. Инсон қизиққан соҳасида ўқигани афзал. Ўзи истамаган соҳага мажбурлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам!