Инсонлардан узоқлашиш учун уларни хафа қилишнинг ҳукми қандай?

07:35 / 19.12.2023 | Робия Мустакимова | 268
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Одинахон Муҳаммад Содиқ устоза сизга саволим қуйидагидан иборат: Мен мактабда 10-синфман ва жуда чиқишувчан қизман, кўп ҳазил қиладиган, бир инсон билан 2 3соатлаб ҳам гаплашиб ўтирадиган. Лекин охирги пайтларда булар менга ёқмасликни бошлади. Атрофимдаги дўстларим билан гаплашиб, улар билан вақтимни ўтказиш менга ёмон таъсир қилмоқда. Яъники мени биринчидан ҳаёлларим бузилиб, дунёга муҳаббатим ошиб кетмоқда, иккичидан бу менинг мақсадларимга, ибодатларимга мени тўхтатиб қўйишга сабаб бўлмоқда. Улар билан алоқани узмоқчи ёки бутунлай гаплашмай кетмоқчи эмасман. Шунчаки кам гапирадиган бўлсам, ҳазилларни еғиштириб, менга тўғри келмаган нарсаларни рад этсам, айланишлар-у менга ёмон таъсир қиладиган суҳбатларни тарк этсам, улар буни тушуна олмайди. Бунинг натижасида эса уларни хафа қилиб қўяман. Маслаҳат беринг Одинахон устоз илтимос. Нима қилай, мен ўзгарсам буни уларга қандай тушунтираман, хафа бўлмасликлари, ўртага дилхиралик тушмаслиги учун уларга нима десам бўлади. Ин Шаа Аллоҳ берадиган жавобингиз учун олдиндан ташаккурларимни изҳор қиламан. Сиздан ва сизнинг жамоадошларингиздан Аллоҳ рози бўлсин устоз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Вазифаларим кўп, уларни бажаришим керак, дея узр сўранг. Уларга яхши муносабатда бўлинг. Ҳафтада бир бирор соат улар учун ажратинг. Шу вақт ичида уларни фойдали нарсаларга чорланг. Валлоҳу аълам!