Ассалому алайкум! Биз умра зиёратига бордик эрим билан.Боришдан олдин тасаввурим бошкача эди…Мен 5махал намозни Кабатуллоҳ олдида ўқишни, кечалари тонггача ўтириб дуолар қилишни жуда-жуда хохлагандим.Эримдан илтимос қилдим 5махал борайлик деб қайта- қайта.Лекин эрим 3 махал чиқамиз қолганини мехмонхонада ўқиймиз дедилар.Ман Аллоҳ байтига тўйиб тўйиб термулиб ибодат қилгим келганди.Ман уларни кўндириш учун харакат қилдим, рози бўлавермадим мехмонхонада намоз ўқишга, юринг юринг деявердим.Ақл ўргатганга йўйиб бундан ғазабландилар. Ман норозиман қилган ишингдан, ман рози бўмасам намозинг кўтарилмайди , кимга кўрсатмохчисан ўзингни, қанақалигингни биламану деб.Манга қанақа яшашни ўргатма дедилар.Мени эса ич-ичимда ибодатдан , кўпроқ савоб олишдан, гунохларим кечирилишидан бошқа нарса йўқ эди.Бу ерга келгунча қалбимда Каьбатуллоҳга бўлган туйғуларим олов эди, бу гапларидан кейин шу олов қандайдир сўниб қолгандек бўлди.Эрга бўйсуниб кўп вақтим мехмонхонада ўтди, 7 кун туриб атиги 3 мартта тавоф қила олдим, шунга алам қилди.Ва бу норозиликларимни эримга билдирдим.Илтимос жавоб беринглар, бу холатда мен нотўғри иш қилдимми?Кабатуллоҳ олдида жамоат бўлиб 5 вақт намоз ўқишни хохлаганим мени айбимми?Шахар айлантиринг бозорга борайлик демадимку!
– Ва алайкум ассалом! Нафл ибодатларда эрнинг ихтиёрига қаралади. Албатта кўпроқ ибодат қилган яхши, аммо эрга итоат устун. Етказганига шукр. Келгуси сафарлар кўпроқ ибодат қилиш насиб этсин. Валлоҳу аълам!