Ассалому алайкум. Ўғлим 8 ярим ёшда. У кечаси 2 дан кейин ухлолмайди, яхши ухламаганидан озиб, эти суягига ёпишиб кетган. Ҳамма ишда шошади. Дарсларда ҳам шунақа шошилганидан ёзганида ҳарфлар тушиб қолади. Маъносизга ўхшаш қилиқлари ҳам кўп. Ўзидан кичик укаларидан калтак ейди. Синглисига ғайирлик қилаётганга ҳам ўхшайди. Илтимос менга ёрдам беринг.
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом. Болада ғайрлик борми йўқми буни билиш учун оила аъзоларингизнинг бир-бирига муомаласи қандай эканлигини билишим керак, аммо афсуски бу ҳақда маълумотга эга эмасман. Боланинг одатлари, қилиқлари ғайриоддий туюлса сизга, у ҳолда уни ёш болалар психологига суҳбатга ва психотерапевт, психоневролог кўригидан ўтказишга олиб боришингиз керак. Ўзингизнинг хотиржамлигингиз учун ҳам шу ишларни амалга оширишингиз керак. Аммо ҳар қандай болани ривожлантириш учун у билан доимо шуғулланиш керак. Хотираси яхши бўлмаса хотирасини ривожлантирувчи машқлар қилиб туриш керак. Тарбияси ёқмаса ибратли ҳикояларни кўп гапириб бериб, болани онгини ривожлантирувчи машқларни бажариб туриш керак. Ёш болалар психологига олиб борсангиз бу ҳақда кўпгина маслаҳатлар оласиз. Валлоҳу аълам.