Ассалому алайкум! Саволимга жавобни излаш хизматидан топа олмадим шунинг учун сиз азизлардан сурашга рухсат бергайсиз.
Сирдарёдан самаркандга эрталаб йулга чикдик ,пешинни йулда каср килиб укидик асрни етиб борганда каср килиб укидик ,шомни укиб йулга чикдик йулдалигимизда хуфтон вакти кирди уйга келиб хуфтонни каср киламизми ёки тулик укиймизми,жавоб учун Рахмат.
– Ва алайкум ассалом! Уйга етганда намоз тўлиқ ўқилади. Валлоҳу аълам!