Ассалому алайкум! Ҳурматли Шайха Одинахон Муҳаммад Юсуф, динимиз йўлида қилаётган ҳизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шуки, Рамазон ойи яқинлашиши билан кўплаб мусулмонлар ижтимоий тармоқларда ёки смс тарзида бир-бирларига «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ким Рамазон ойи қачон бошланишини бировга биринчи бўлиб етказса, унга дўзах ўти ҳаром бўлади, деган эканлар», деб хабар тарқатишни бошлашади. Менга ҳам ўтган йили бир неча марта келганди шундай ҳабар, лекин, эътибор бермагандим. Муҳаддисларимиз шундай ҳадис ривоят қилишганми? Шунга ойдинлик киритиб берсангиз, агар бу тўқима ҳадис бўлса, шундай гапларни тарқатадиганларни огоҳлантирардик. Жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу маънода ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам!.