Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозам сиздан бир муҳим масалада жавоб олмоқчи эдим. Менимча бу кўп аёллар учун фойдали бўлади. Мен тос мушакларимни чиниқтириш учун кегел машқларини бажариш билан бирга кегел шарларидан фойдаланмоқчи эдим. Билишимча кегел шарлари икки хил бўлар экан: биринчиси оддий иккинчиси вибратсияли. Бу шарларнинг ҳар иккаласидан аёллар ўз саломатлиги учун фойдаланишда исломда монелик йўқми. Вибратсиялик шарларда бироз шубҳам бор шунга аниқлик киритиб олай дегандим Устозам. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Жазаакаллоҳу хойрон...
– Ва алайкум ассалом! Кегель шарларини хар икки тури ҳам шаҳват қўзғатиш гумони борлиғи туфайли тавсия қилинмайди. Кегель машқларининг ўзи кифоя қилади. Валлоҳу аълам!