Никоҳ бузилишининг тўлиқ асосланган шакли

02:39 / 26.12.2023 | Xosiyatxon | 402
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум хайрли кун. Аввало ушбу саволни бериш нақадар улкан оғриқ эканлигини, аммо гумонда яшаш ундан да дахшатли азоб эканлигини таʼкидлаб ўтмоқчиман.
Аллоҳнинг ўзи илмингизни зиёда қилсин бизнинг масалага ойдинлик киритиш мақсадида маʼсулиятли бўлиб керакли тартибда аниқ жавобни тақдим этишингиздан умидворман.
Аввало вазиятни тўлиқ изоҳлаб бермоқчиман.
Ман Ангрен шаҳрида замонавий,зиёли, эркин оилада катта бўлганман рус мактабда, тиббий коллежида ўқиганман.
Яратганнинг иродаси билан 4 ёшимда отадан етим бўлиб онажоним ўзлари 3 қизни бировга силтатмай ёлғиз вояга етказганлар бизга умрларини бағишладилар.
Катта илмли таниқли эшоннинг 3_авлоди бўлганимиз учун ёшликдан ибодатдамиз Алҳамдулиллаҳ.
Жудаям хавас қилгувчи оила бўлганимиз сабабли
14 ёшимдан бошлаб совчилар кела бошлади.
20 ёшгача анча инсонни рад этиб шарт қўйдик энг муҳими ИЙМОНИ мустаҳкам бўлсин,бойлик,мансаб,чирой вақтинча бўлади дер эдим.
Домда ўсганим учун оғир меҳнат қилмаганман аммо илмим етарли эди.
Қадаримга ёзилган инсон сифатидаги кўринган турмуш ўртоғим билан 2009 йил оила қурганмиз Улар қишлоқда Паркент туманида ўша пайтда жудаям хароба холатда кун кечиришарди.
Лекин ягона шарт қилиб ҳимоя ва вафо дея шу инсоннинг иймонига ишонган холда хаёт бошладик
Ўрандим тўйимиз тўлиқ исломий бўлди хатто видео,қўшиқчилар бари аёллар эди
Эркаклар фақат ошда бўлишган
Ўчоқда овқат,катта аҳород иши,мол қараш,узоқдан сув ташлаб ишлатиш каби ишларга кўника бошладим
Роса қийин бўлди
Қайнонам Ангрендан бўлсаям асло Мани қўллаб меҳр билан ёндошмаган доимо камчилик топиб норозилик билдириб хўжайнимга шикоят қиларди
Қайнотам ўзи мўлжаллаган келин келмагани учун манга қахр билан гумонда ёндошиб бошидан хўжайнимга адашганини ўзи учун мос жуфт танламаганини уқтирарди
Турмуш ўртоғим харбий кинолог,ман боғчада хамшира бўлиб ишлаб ўша аёнчли кулбани не машаққатлар билан 13 йилда шароитли,тартибли,ремонтли кошонага айлантириб қўйдик.
Ундан ташқари 2 сингил,2 укани уйлаб,барча ташвишини кўтариб,ота онани тўлиқ таʼминотини амалга оширдик.
Яширмай ман онажоним ёлғиз бўлсаларда фарзандларим учун барча расходни қилиб ёрдам бердилар хали эринг ўзини тиклавоса эсийлардан чиқади кран азобийлар муҳими саломатликда бўлиш деб далда билдилар
Ақилли маслаҳатлар бериб хар қандай вазиятда оилани сақлаш керак эканлигини уқтирдилар
Афсуслар бўлсинки бошқалар унақа эмасди имкон қадар гижгижлаб оилага рахна солишарди
Хўжайиним хаттоки махрни хам 13 йилда аранг олиб берган
Сеп хам, кейинчалик кийим, рўзғорни махсулотлари, коммунал тўловлар тўлиқ ўзимнинг зиммамга юкланди албатта орттириш жудаям қийин эди
Камига ўта ҚАХРЛИ ёндошиб рашкни пеш қилиб хеч қаэрга юбормас, ортиқча инсон билан мулоқот қилдирмасди
Урарди, сўкарди,онамни умуман хурмат қилмасди, Мани қариндошларим билан алоқа қилмасди,қиз бўлгани учун фарзанд учун асло қайғурмайди
Солиҳ,эхтиёжи, таʼлимини онам ёрдамида ўзим югуриб хал қилардим
Табиийки бундай етишмовчик,меҳрсизлик,эʼтиборсизлик тинимсиз оилавий низоларни келтириб чиқарарди
Натижада 7 мартта аразлаб хаётни тўхтатмоқчи бўлиб кетганман
3 сафар 10кун ўтиб толомлар қайтаришган
2сафар 3 ойдан ошиб кетиб алиментга берганимдан кейин ёлғон ваʼдалар бериб опкелиб баттар хўрлашган
Қолган 2 мартасида 40 кунлик жудоликдан синф маҳалла,домла, қариндошлар аралашиб тиклаб қўйишган
Фақат натижада эрим манга хатто яқинлашмай хаттоки жирканиб муносабат билдираган бўлган холос.
Барча азобдан таскин топиш мақсадида мустақил равишда китоб ўқиб онгимни ўстирдим
Қурʼоннинг ўзбекча ва русча маʼнолар таржимасини ўрганганман
Бухорий хадисининг 4 та бобини
Тасвири хилол 30 жузини
Бахтиёр оила
Тарихи Мухаммадий
Анбиёлар қиссаси
Кифоя
Ижтимоий одоблар
Анкомдан битиклар
Бу умматнинг қизи
Ҳидоят сари
Омина журналлари хар сони
каби диний китобларни 2,3 қайтадан ўрганиб чиқдим бунинг учун қайнататамга миннатдорман сабаби илминг йўқ деб койиб шубҳа йўналтирганлар
Ундан ташқари 70га яқин жахон ва ўзбек классик асарлари қўлимдан ўтиб онгимга жойланган
Тажвидни тугатганман иншааллоҳ мутаолага ўтиш ниятим бор
Қизларимга ҳам билганларимдан сабоқ бераман
Ибодатда Ясин,Оят ал курси,Қунут ва 10дан ортиқ кичик номоз сураларини ёд ўлан хатто 6 ёши хам
Каттаси 13 ёш Мақом бўйича кўплаб халқаро ва республика кўрик танловлар ғолиби 7мартта телевиденияда,3мартта газетафа,30га яқин консертларда чиқган ундан ташқари пианинода профисианал ижро этади, рус инглиз тили билан мукаммал шуғулланади
Иккинчиси Франсуз бокси сават спорт тури бўйича 3карра Ўзбекистон,7 карра Вилоят ва кўплаб мусобақалар чемпиони
Тасвирий амалий санʼат бўйича халқаро ва республика миқёсидаги танловлар ғолибаси
5 марта телевидение 5 мартта газетафа интервю берган
Учинчиси боғчада тайёрлов гуруҳда гимнастикадан вилоятгача чиқган
Кенжа қизимиз 1 ёшу 7 ойлик
АфСУС дадасини бу ютуқлар умуман қизиқтирмас ўғил бўлмагани учун улар тарафдаги барча силтаб,койиб,пас назарда қарарди
Хатто охирги фарзандимни дунёга келтириш жараёнида ўлим ёқасида келганимда ҳам хабар олишмаган
3кун ўтиб эса бошимга келиб сандан ҳам болангдан ҳам ВОЗ КЭСҲДИМ қаэрга борсанг бор деб
Бегона аёл ва ўғилни кўтариб манинг оилам шу деган
Шундай вазият бўлсаям онамнинг рахимдиллик қилгани туфайли яна яшадим.
Хўжайиним спиртли ичимликлар ичади,юради,харом пул топади десам қайни урунмай манга ишонмай тухмат қилепсан деб овозимни ўчириб урдирарди камига эрим ҚУРʼОННИ ушлаб ЙОЛҒОН қасам ҳам ичган.
Бироқ Тангрининг адолати чексиз таҳажжуд намозларим ижобат бўлиб дахшатли хақиқат ошкор бўлди!
Халолим 7 йил аввал ярим ялонғоч,бошяланг, хамма жойи жирканч ясама қилинган хали эридан қонуний ажрашмагам 2та болали беномоз аёл билан яширинча никоҳ ўқитиб олгани ундан 3 ёш ўғли борлиги хаммага ошкор бўлди!
Бу хақиқатни билиш Мани яримта қалбимни буткул парчалайди
Шунча азобларга фақат Иймони бор-ку ахир Аллоҳдан қўрқиб яшайди шунинг учун бошқа ошиқларимдан устун қўйга ман деб ўзимни овутиб юрардим
Аммо сўнги умид, ишонч, БУТКУЛ сўнди
Шунча оғир меҳнатим сингиган уйни буткул йилларим билан тарк этдим
Доимгидек алдаб оилани тиклашга ҳаракат қаётганлар кўп
Алоҳида яшашга вадаʼ берилди
Кўз олдимдан у аёлнинг жавобини бериб бизни танлагани айтилди
Қизларимдан йиғлаб ялиниб узур сўради
Фақат бу можиролар 7 ой давом этган вақтда аввал зўрлик,хақорат,хайдаш,ғурбат кейин хақиқат очилди.
Мани иккилантираётган масала бор:
3 мартта ЙЎҚОЛ керагин йўқ яшамайман деб хайдаган
7 мартта кетказиб воз кечдим билганинча яша деган
2 мартта ТАЛОҚ сўзини айтган инсон билан НИКОҲИМ халиям халолим?
Бизга оилавий хаёт жоизми?
Ўртамизда талаб қилишга хақли бирор ришта қолдими?
Ўзимнинг илмим бу масалада ечим топишга сустлик қилепти!
Яқинларим фарзанд учун яшариш тарафдори
Таʼкидлаб ўтайки у инсонга нафратдан бошқа туйғум йўқ
УСҲБУ МАДАЛАНИ АТРОФЛИСҲА ЎРГАНИБ АНИҚ АСОСЛИ ИСЛОМИЙ ВАТВО ХУЛОСАСИНИ БЭРИСҲИНГИЗНИ СЎРАЙМАН
Илтимос имкони борича мукаммал маʼсулиятли тарзда ёндошсангиз
Зеро мусибатдан кўра хақиқатни
Гумондан кўра иймонни
Кулфатда кўра адолатни устун деб яшашни ният қилганман.
Иймонингиз софлиги,илмингиз теранлиги,виждонингиз поклигидан умидвор бўлиб мурожаат қилмоқдаман...
Фатво жавобини кутиб қоламан СҲУ қатор асосида хаётимни давом этаман
Олдиндан катта раҳмат ишизга ривож тилайман
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диний идоранинг фатво бўлимига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!