Бу холатда паспорт олиш мумкинми

03:51 / 26.12.2023 | Shakhnoza | 226
Ассалому алайкум! Устозлар. Мен чет давлатда оилам билан яшайман (эрим, болаларим). 1йил Олдин хужаиним четел давлатининг паспортини олдилар, яни гражданство олдилар. Кейин мен хам хохладим олишга бирга мен хам паспортли булиш учун, лекин мени олишимни хохламадилар. Хозирда отоналарини чакирдилар. Мени бу ерда кариндошларим йук, ва мен кариндошларимни чакириш учун эмас, оиламни бузилиши хафви бор сабаби билан энди к,атий паспорт олмокчиман, турмуш уртогим гражданство Олганлар, ва битта углим шу ерда тугилган, шу ерни фукароси. оиламизда тинчлик деярли йуък. Отоналари келганларидан суънг янада гап куъп булиб жанжал чикаяпти. Мен эримга паспорт олмокчилигимни айтдим, аввал нима киласан деб уговарить кимокчидилар, кейин жахл устида олмокчи булсанг олавер, паспортов пулини хам узинг тула унда дедилар. Мабодо мен билан ажрашмокчи булсалар, мендан болаларни об куядилар деб коркаман, ва хукуким кам булади деб кейин ушанда заявление топширдим ва хозирда 4ой кутишим керак. Хожаинимга топшираман, узим тулайман дегандим уъша пайт 1ой олдин, хозир эсларидан чиккан, топширганимни хам хазил деб уъйлагандилар. Саволим шуки: уъзим ишлаб топадиган пулимдан паспортга туласам бу холатда пулимни шароит масаласида халол нарсага сарвлаган буламанми, ва бу паспорт олишим хужинимнинг олишимни холамаетгани канчалик тугри.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Паспорт олиш бу сизнинг шахсий ишингиз ва унга қарор беришга ҳақлисиз. Тўловини ҳам ўзингиз қиласиз. Валлоҳу аълам!