Номахрам аёл билан ота бола тутинса

04:12 / 26.12.2023 | Zarina | 248
Ассалому алайкум! Устоз анча вақтдан буён тогрироги 4 5 ойдан буён бир масала менга тинчлик бермаяпти. Турмуш ўртоғим ҳокимийтатда ишлайдилар. Ўша ердаги ҳоким маслаҳатчиси бўлиб юрган бир аёл билан она бола тутинишган экан. Аёл турмуш ортогимдан тахминан 13 14 ёш катта. Лекин оралари жуда яқин. Ҳатто кечаси ҳам смс ёзишишади. Турмуш ортогимнинг телефонларини титкилашни жуда ёмон кўраман лекин шубҳа шунга мажбур қилди. Ўша аёл турмуш ўртоғим билан шахсий масалаларини ҳам муҳокама қилар экан. Ҳатто унга эркатойим, асалим деб ёзганларини ўқидим. Юборган стикрлари кориб тоғриси йигладим. Нима қилишни билмаяпман. Озим ҳомиладорман. Ҳозир айтай ўзларига десам асабийлашиб фарзандимга зарар етказишдан эримдан айрилишдан қорқаман. Устоз илтимос маслаҳат беринг қандай йўл тутай
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Номаҳрам аёл билан бу даражада муносабат қилиш ножоиз. Аммо эрнинг телефонини тафтиш қилиш ҳам жоиз эмас. Унинг ишларига сиз жавобгар эмассиз. Агар аралашсангиз низо чиқади. Шу сабаб инсоф ва ҳидоятини сўраш билан кифояланинг. Валлоҳу аълам!