Ухлашдан аввалги дам солиш 2 кишига хам ўтадими?

22:21 / 27.12.2023 | Muslima | 1843
Ассалому алайкум! Мен қизимга хар куни уйқудан олдин фотиха, оятал курсий, 3 та қул суралари каби сураларни ўқиб, қизимга қараб 3 бор шуфлайман. Саволим шуки, қизимга ўқиганим ўзимга ҳам кифоя қиладими, ёки ўзим учун бошқаттан ўқиб шуфлашим керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир ўқиганда икки кишига дам солиш жоиз. Валлоҳу аълам!