Ассалому алайкум! Бир китобда ҳеч кимга ишонмаган инсон ҳам ҳаммага ишонаверган инсон ҳам Қиёмат куни жазолангани ҳақида ўқиган эдим. Яқинда курсдошм кўчада расм чизиб эҳсон учун пул йиғяпмиз деб юрганлардан расмни сотиб олган. Яʼни аслида қийматига арзимайдиган нархга эҳсон учун дегани учун сотиб олган. Лекин уларни эҳсон учун йиғишяптими пулни анғини билмаган. Бу нарса ҳам бировга ҳеч қандай исботсз ишонишга кирадими. Юқорида китобда ўқиган китобда ёзилганлари тўғрими. Курсдошмни қилган иши ҳам шунга кирадими, яʼни бунга ҳам жавоби бўладими
– Ва алайкум ассалом! Динда ишни аниқлаштирилишга буюрилган. Шубҳали ишларда исбот далил талаб қилиш керак. Далилсиз иш кўрганга ёки далилдан кейин ҳам шубҳаланганга гуноҳ бўлади. эҳсонда чуқур суриштириш шарт эмас. Аммо шубҳаси бўлса суриштириш лозим. Валлоҳу аълам!