Тадбиркорлик

23:19 / 27.12.2023 | Gulruh Usmonova | 157
Ассалому алайкум! Мен оилам билан чет давлатда яшайман. Хозирда бўш пайтларим онлайн савдо билан шуғулланаман, яъни косметика ва соғликка фойдали қўшимча воситалар(витаминлар)ни яшаётган мамлакатимиздан ўзи изни юртдошларга тавсия қилиб, маъқул келса сотаман. Бизни оилада халол ва харомга жуда хушёр турганлигимиз учун хар бир махсулотни яхшилаб таркибини суриштириб, керак бўлса ишлаб чиқарувчи билан боғланиб харом нарса аралашмаганига ишонч хосил қилиб сотаман, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан сир тутиладиган маълумотлар хам борлиги сабаб кўп холатда махсулотларимни аксариятини сотувга қўйишга иккиланаман. Саволим, шундай холатларда қандай йўл тутсам жоиз бўлади? Аллохга таваккал сотсам бўладими ёки ушбу холат шубха-гумон хисобланганига харом хисобланадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! То аниқ маълумот бўлмагунича шубҳали бўлади. Валлоҳу аълам!