Тухматга сабр қилиш керакми?

02:29 / 28.12.2023 | Дилшода | 276
Ассалому алайкум! Собик турмуш уртогим кайта никохни таклиф килиб келганида рад жавобини берганим учун бухтон тухмат киламан сенга деп кунглига ботадиган гаплар айтти. Хар хил гаплар таркатяпти атрофидагиларга. Тухматларидан курмайман, факат бу адолатсизликлардан кунглим огриб кетяпти, индамайми ёки муносиб жавоб кайтарайми бу ишларига. Индамасам сабр килган буламанми ёки куркоклик килган боламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Индамасангиз бепарволик қилган бўласиз. Бепарволик билан кўп нарсани енгиш мумкин, яъни эътибор бермай. Валлоҳу аълам!