Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 1 йилдан ошди. Фарзандли болганман. Бир куни эрим билан жанжаллашуб қолдик. Уйимизни ичида турмуш ортогим менга бақирётганларини эшитиб қайнонам кириб ёмонлаб кеттилар мени ноҳақдан турмуш ортогим ҳам уларга қошилишиб ёмонлашди ҳар сафар касал болсам ҳам чидаш керак деб ёмон коради, лекин озини фарзанди касал буса куйиниб кетади. Эр хотин ортамизда жанжал чиқди дегунча аралашиб мени ҳайдайди оглимга қиз хотин обераман деб. Ноҳақдан мени ёмонлайди уйда қилган ишларимни қимайди дейди қилдимку деб гапирсам гап қайтаряпти дейди. Уни дашномларига чидаб индамай туришим керакми? Ёки озимни оқлашим керакми ушанақа вазиятларда. Турмуш ортогим мен ҳақлигимни билсаларда ҳеч қачон мен томонда болмайди. Қайнонам ҳайдаганларида кетмадим аразлаб уйимда отирдим ҳожайинм ишга кеттилар. Абетга овқат тайёрлагандим чиқмадим чунки уша шунақа гапирдики конглим қаттиқ огриди коргим келмади. Кеч пайт овқатгаям чиқмадим чақалогим бор қараб уйимга отирдим уша пайт қайнотам уйимни эшигини тепиб кириб ҳақоратлаб сокиниб қайчи оқталиб ҳайдади уйдан уйимга келиб нима фойда келтирдинг деб, дадангни чақир машинаси билан келиб кочингни олиб кетсин деди маст эди шекилли. Жудаям қорқиб кетим мени дадам ҳам унақа ҳақорат қилиб қаттиқ гапирмагандилар. Уша вазиятда биринчи ҳожайинмга қилдим телефон улар ёлда боряпман дедилар қайнотамни уйимдан қайнонам опчиқиб кетилар кейин яна бир пайт бақириб кирди ёқол боламга онаси опмаганини обераман деб уша пайтда озимни жуда ожиза ҳис қилдим. У одамга гапирмадим индамадим. Дадамга телефон қилиб вазиятни айтдим. Лекин улар уйинг бузилмасин деб ёнимни олишмаяпти. Қанча зулм қилишсаям ёнимни олиша олмаяпти бу қанчалик тогри. Ҳожайинм етиб келдилар лекин ота онасига ҳеч нима дея олмаслигини биламан гаплашдим деди чиқиб ишингни қилургин деди чунки ҳожайинимни озлари ноҳақда мени тушумай бақириб сокканди. Турмуш ортогим ота оналари ноҳақдан менга зулм қилишса ким томонда болиши керак. Ҳақ томонда болиши керакми? Бунақа ҳолатлар коп боляпти базан кеқурун ошхонага кирётганимда мен қилмаган ишларимни қилди деб қайнонам қайнотамга ёмонлаётганини эшитиб қоламан. Бунақа вазиятларга сабр қилишим керакми? Кўп ҳўрлашганларидаям уйимга бора олмайман ота онам ёнмни олишмиди базида уйимда жой юқ сенга дейишади. Чунки ота онам айтган инсонларга турмушга чиқмай озим ёқтириб турмушга чиққанман. Уйимга 1 ойда бир бораман манашу 4 девор орасидан 1 ой чикмиман хеч болмаса магазингаям чикаришмайди, турмуш ортогимга сиз билан сайр қилиб чиқиб келайлик бошқа ҳеч нима керакмас десам кочада одамлар гапирармиш. Ҳам қайнона қайнотам ёқ деса керак. Турмуш қуришдан аввал бунчалик эканлигини билмагандим унаштирилмасимиздан аввал ота оналарини росса келинларга меҳрибон хоҳлаган нарсаларига руҳсат беради деганди. Аслида умуман етти уҳлаб тушимга кирмаган шароит муҳитга тушиб қолдим. Коникишга ҳаракат қиляпман лекин руҳиятимга ёмон тасир қиляпти турмуш ортогимга қарасам менга берган вадалари ҳаммаси пуч эканлиги, мени ҳимоя қила олмаслиги ҳаммаси ҳаёлимга келяпти. Базан саволларимга жавоб топа олмай уҳлайман улардан сорасам вадалариз десам болди сендан сорамиман озимни билганимни қиламан огзингни ёп деган жавоб эшитаман. Уҳласам ҳам уҳлагандек болмаяпман. Маслаҳат беринг бу тушкинликлардан қандай қутулсам болади соглигимга ҳам тасир қиляпти
– Ва алайкум ассалом! Афсуски саволлар жуда кўп бўлгани сабабидан вақтида жавоб беришга улгуролмадик. Бунинг учун узр сўраймиз.
Ер юзида неча миллион киши бор бўлса шунча психика бор. Демак ҳар бир инсон психикаси бошқа инсонда такрорланмайди. Бу каби психикалар бир неча турларга бўлинади яни соғлом, ярим соғлом ва носоғлом. Катта эҳтимол билан қайнона ва қайнотангизда ҳам психик ўзгариш бўлиши мумкин. Сиз уларга бемор инсон билан суҳбатлашаяпман деб қаранг. Динимизда сабр қилинса ажру савоби катталиги эътироф қилинган. Аммо зулм ва зуғмга чидашга мажбурланмаган. Сиз бундай холатни зулм деб билсангиз турмушингиз хақида ўйлаб кўришингиз мумкин. Аммо бир нарса борки оилани сақлаб қолиш аёл ва фарзандлар учун муҳим омилдир. Сизга бир неча тавсияларни бермоқчимиз.
Кун тартибига амал қилинг. Эрта ётиб эрта туринг, имкон қадар пиёда юринг, севимли машғулотингиз билан банд бўлинг. Имкон туғилиши билан турмуш ўртоғингизга хоҳиш ва истакларингизни, вазиятингизни тушунтиринг. Эркак ва аёл психологияси тубдан фарқ қилади. Кўп холатлар аёл киши ўйлаганчалик эмас. Имкон қадар мутаҳассис ёрдамига мурожаат этинг. Бунинг учун Пешқадамлар карвони қошидаги Аёл қизларга маънавий кўмак марказимиздаги телеграм тармоғи орқали @qalblarga_kòmak_bot га мурожат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!