Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Анчадан бери бир ҳолат қийнайди,1.Таҳорат олиш жараёнида қорним дам бўлиб ел келиши кузатилади, шу вазиятда қандай йўл тутай, таҳоратда давом этайми ёки таҳоратни бошидан бошлайми? Кейинги масала, таҳоратим бир намозга ҳам етмайди, таҳорат қилиб бўлишим билан ел келиб бузилади ёки намоз о‘қиётганимда келади, қолган пайт таҳоратсиз ҳолатда юрганимда деярли умуман ел келиши кузатилмайди, бир кунда 5махал намоз учун камида 6марта таҳорат қиламан. Бир таҳоратим 15дақиқага базўр ётади. Қорин дам бо‘лишига баъзилар маслаҳати билан активланган кўмир ичиб ко‘рдим, барибир шундай бо‘ляпти
Доим уйда ўтирсамку, 1намозга 5 6 марта таҳорат олавераман, Ба‘зан пешин ёки аср намозлари вақтида Ўқишда бўлиб қоламан, таҳоратсиз ўқиёлмади қоламан. Жуда қийналиб кетдим. Қандай маслаҳат берасиз
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Таҳоратни бузадиган амал бўлиб турганида таҳорат олишни тўхтатиб турилади. Ўша ҳолат тугаганидан кейин таҳоратни бошидан қилинади. Таҳорат олиб турганда таҳоратни бузувчи иш содир бўлса, таҳоратни қайта бошдан қилинади. Валлоҳу аълам!