Шифо борми

18:05 / 22.11.2019 | Ummi Zubayr | 563
Ассалому алайкум. Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ. Саволларим орқали яна қимматли вақтингизни олябман. Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки яқин инсонимиз қиз бола 10 йил балки кўпроқ йилдан бери тутқаноқ касали билан азоб чекябти жуда кўп шифоморлар кўригидан ўтишган хаммаси бирхил таблеткалар бериб келишган лекин ўзгариш бўлмабти. Хозир у қиз унаштирилган куёв бола шунақалигини билиб туриб уйланаман деб ўзи рози бўлган. Лекин шифокорлар у қизга турмиш қуриш мумкинмас дейишибди. Шу сабаб тўй кечикиб турганмиш. Бу касалликни давоси борми илтимос маслаҳатингизни аяманг. Оллоҳ шифо қилиб қўйган йўллар бўлса шифо топиб бахтли бўлиб кетишини хохлардим. Хали жуда ёш қиз мактабни эндигина тамомлаган униҳам бахтли бўлишга ҳаққи борку. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Саволимни беэтибор қолдирмайсиз деган умиддаман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Бунинг шифоси борми йўқми буни шифокорлар билади. Шифокорлар турмушга чиқмасин, деса, демак чиқмаслик керак. Чунки турмуш қуриш билан аёл кишида гормонлар ўзгариши бўлади, натижада бу касаллик авж олиши мумкин. ким билади, бундай ҳолатни кўрган эрнинг кўнгли қолса-чи? Яна бир эҳтимол, бу ҳолат фарзандга ҳам ўтиши мумкин. бу нарсаларни тажрибада кўрганмиз. Бахтли бўлиши керак албатта, аммо уни бахтли қиламиз дея, янада бахтсилликка йўлиқтириб қўйилмасин. Валлоҳу аълам.