Ассалому алайкум. Таҳорат бор пайтда махсини ечиб қўйса, таҳорат бузиладими? Қайта таҳорат қилиши керакми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Таҳоратни мукаммал олиб, оёқни ювилганидан кейин махси кийилса, кейин уни ечилса, таҳорат кетмайди, модом таҳорат бузилмаган бўлса. Аммо мукаммал таҳорат қилиб махсини кийса, кейин таҳорат бузилиб, яна таҳорат олиб махсига масҳ тортса, сўнгра махсисини ечса, таҳоратли ҳолда ечган бўлса, икки оёғини ювади. Таҳоратсиз ҳолда ечса, тўла таҳорат олади. Валлоҳу аълам.