Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух! Хурматли устоз янги йилга хам оз қолди уғлимнинг туғилган санаси хам яқин бизнинг оилада уммуман турмуш қурган томонимда хам ўзимнинг томонимда хам қариндош уруғлар орасида хам туғилган кун 8 март янги йил нишонлашади бу шунчалик сингиб кетганки туғулган кунларга чақиришади онам ва қайнонам хам тўғилган кунида кутишади барча фарзандлар келинлар совға билан боришади тутмуш ўртоғим фарзандларимнинг туғилган кунини нишонлайди турт устида шам пуфланади қарсак чалишади янги йил нишонлашади.
бу ишлар ножоиз еканини айтишим фақат уларни енсасинигина қотиради айтилган фикирларим улар учун жуда ахамиятсиз бир келин сифатида бу нарсалардан қочишни хам тушинтиришни хам еплолмаяпман кези келганда жим туриб бу давраларда турибман уларда на диний билим бор яқин атрофимда хам фикирларим ёқ нима қилсам бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Ҳидоятини сўранг. Муҳими бу нарсаларга кўнгилдан рози бўлиб қўймаслигингиз. Валлоҳу аълам!