Пешин намозини вақтидан олдин ўқиш.

09:25 / 13-yanvar | Mayram | 221
Ассалому алайкум! Мени кизим мактабда укийди. Пешин вактида яьни соат 12:40 да мактабда булиши керак. Мактабда намоз укиш имкони булмаганлиги сабабли пешин намозини уйда 12:30 да укиб чикиб кетса булаверадими? Жавоб учун рахмат. Аллох рози булсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз вақти кирган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!