Ассалому алайкум! Умрада эхром вактидаги баьзи ишлар хакида савол бермокчи эдим. Хозирги Умрага бораётганларнинг купчилиги эхром ватида хам юзларига озиқлантирувчи косметикалар ишлатишяпти (спф крем - қуёшдан химоя учун),яна қошларига хам қалам,ёки кузларига сурма ишлатишябти. Буларни эхромдаги аёл ишлатиши қанчалик туғри? Қанчалик нотуғри? Ишлатаётганлар бу косметикалар хушбойланиш учун эмаску дейишябти. Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Ишлатилаётган бу маҳсулотларнинг хушбўй ҳиди бўлса жоиз эмас. Пардоз қилиш ҳам жоиз эмас. Крем ва совунлар ҳидсиз бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!