Туйларга боришим керакми

06:14 / 29.11.2019 | Максад | 840
Ассалому алейкум Одинахон илмингиз зиеда булсин.Биз кишлокда яшаймиз туйлар хали диний эмас лекин биз курьон укиб намозда бардавоммиз алхамдулиллах.Якинларимиз туй килишади ресторанда аел эркак кушма утирадилар бирга эмас уртада 5. 6 .метр нарида албатта.Шундай туйларга биз хам бормасак кариндошлар албатта хафа булишади хатто аеллар столига хам арок куйишади лекин хеч ким очмайди ичмайди хам олиб куйинг шуни илтимос дедим якинда кайнопамни набирасини туйида йук куйинг сизга хеч ким ичинг демаяптику урнида туради деб мендан хафа булгандай булди.Иложсизман ,бироз утириб секин туриб чикиб кетдим туйхонадан бу холатда нима килсак булади бир томонда кариндошчилик.Уларга бир неча бор тушунтирсак хам кулок солишмайди бормасак хаммадан ажралиб коламиз борсак виждон кийналади маслахат беринг илтимос
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Эркак аёл аралаш туёларга, ичкилик бор ерларга бориш ножоиз. Сиз айтган ҳолатда тўйдан бир кун аввал ёки бир кун кейин тўй соҳибларини йўқлаб, ҳадяларингизни бериб қўйинг. Шунда гинага ўрин қолмайди, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам.