Ассалому алайкум! Мени саволим шукроналик ҳақида. Бу ердаги саволларни ўқидим албатта жавоби билан. Аммо мени саволим бошқачароқ. Мен бир психологда кўрдим уни "Шукроналик Мўжизалари" курси бор экан. У 30 кун давом этади. 30 кундан 10 кун давомида бор нарсага шукур қилинади экан яни ўзизда бор нарсам учун шукроналик келтираман сўзларини 3 марта такрорлаб, у бизга қандай + келтиришини ҳам ёзар эканмиз. Кейинги кунларда эса бизда йўқ аммо бор бўлишини ҳоҳлаган орзуларимизни ўзимизда бордек қилиб ёзамиз экан масалан соатим борлиги учун шукроналик келтираман сўзларини 3 марта такрорлаб ёзамиз экан ва қалбан ҳамма кунги амалиётларни ҳис қиламиз экан яни шукроналик ҳисси. Кейин эса алоҳида пул учун кун ҳам бор экан унда бизга чеклист берилади уни ўзимизга мослаб, бизга шунча сўммадаги пул келганлиги учун деб чеклист ёзамиза экан. Бу қанчалик тўғри курс? Бу бидъат ёки ширк эмасми? Илтимос жавоб берворинг.
– Ва алайкум ассалом! Саволингиз учун ташаккур. Илм асли шубҳа ва гумондан туғилади. Савол берибсизми демак ўзингизнинг хам шубҳангиз бор. Сўнги пайтларда “шукроналик, миннатдорчилик, бўлмаган нарсани бордек тутиши” каби шунга ўхшаш бир неча инсонни реал муаммо ва руҳий ҳолатидан чалғитувчи, амалий психологиядан умуман улуши йўқ бўлган турли “эзотерика, парапсихология, нумералогия ва яна бир қанча чалғитувчи йўналишлар кўпайди. Динимизга ва амалий психолигияга зид бўлган ишларни тўғри деб бўладими? Албатта сиз юқорида айтган бу ишлар ширк амаллардир. Шукроналикни агар ёзмоқчи бўлсангиз бунга умр етмайди. Аллоҳга шукр қилиш ибодат, зикр орқалик бўлади. Мусулмон одам иймон келтириши, беш вақт намозини ўқиши, рўзасини вақтида тутиши, хаж ва умра зиёратларига бориши, закот бериши ва Қуръон ўқиб туриши, зикр қилиши шунинг ўзи шукроналикдир. Қолган ишлар ибодатдан чалғиш бўлади. Валлоҳу аълам!