Ассалому алайкум! Устозам, узоқ вақтдан бери мени коʼп оʼйлантираётган ва қайта қайта менинг қаршимдан чиқаётган масала ҳақида соʼрамоқчиман. 1. Робитаи шарифа ҳақида айтиб оʼтсангиз. Нима у? Мен турклар билан 1 2 ой ёнма ён боʼлдим, улар оʼзларини мадрасаларидаги робитаи шарифа ҳақида айтишди ва уни фарз дейишди ва у ҳаммага ҳам айтилавермаслигини айтишди, мен шу вақтгача бу ҳақида эшитмаганман. Улар Ҳизр алайҳиссаломни тирик деб билишаркан, бу ростми устозам? Ва яна 33 силсилаи саодат ҳақида айтишди, уларнинг биринчиси Абу бакр розияллоҳу анҳу, охиргиси эса Қорабош ҳазратлари экан(исмларини адаштирмаётган боʼлсам). (Шу инсонни жудаям улугʼлашади) Бу силсиладан бизгача нур келаркан, Росулуллоҳ нурни Аллоҳдан олган экан, у зотдан силсилаи саодатга оʼтиб улардан бизга оʼтар экан, робитаи шарифа эса шу нур олишга оид иш(ибодат дейишга тилим бормади) экан. Бу фарз экан. Тоʼгʼриси мен ёшлигимдан алҳамдулиллаҳ диндор оилада катта боʼлганман ва бу нарсалар ҳақида умуман билмас эканман. Шу ҳақида тоʼлиқ маʼлумот берсангиз. Мен буларни эшитиб балки булар пирчилар деб оʼйладим. 2. Рисалеи нур деган китобни коʼриб қолдим, турк тилида экан, бу китоб ҳақида ҳам қисқача тоʼхталиб оʼтсангиз устозам. (Бу китоб жудаям кенг тарқалган китоблардан экан, шунинг учун иншааллаҳ сизнинг ҳабарингиз бордир дея узун тоʼхталмадим)
Бу саволни беришимдан мақсад туркияда минглаган эркак аёллар шу ақидада оʼқитиляпти, балки мен хато оʼйлаётгандирман, лекин бу адашиш эмасми? Агар нооʼрин саволлар бериб вақтингизни олган боʼлсам узр соʼрайман устозам, савол бериш одобига риоя қилмаган боʼлсам алоҳида узр, Иншааллоҳ бу саволга жавоб коʼпчиликка фойда беради.
– Ва алайкум ассалом! Мен ҳам билмайман. Валлоҳу аълам!