Фарзанд тумор

23:38 / 19-yanvar | Nozima | 170
Ассалому алайкум! Муслималар.уз ни анчадан бери кузатаман, мен учун кўп фойдали, ташаккур.
Тумор ҳақида савол-жавобларни ўқиб чиқдим лекин менда бошқачароқ шунинг учун савол йўллаяпман.
Бизга яқин жойда бир илмли инсон бор эди, оят,суралар ўқиб дам солади, жуда кўпчилик келишарди. Шу киши фарзанд кўрмаётганларга янги оқ матони юмалоқлаб,ўраб беради фарзанд тумор деб, ёки олдин дам солдириб тумор олиб кетганлар кейин келиб бериб кетишганини беради, яхши ният, ин шаа Аллоҳ бу қизли, бу ўғилли бўлганники, ётоқхонага қўйиб қўясиз деб беради фарзанд талабларга.
Қурʼон ўқинглар, Ё Раб деб Аллоҳдан сўранглар,истиғфор айтинглар дер эди.
Мен ҳам оқ мато олгандим, лекин тумор дегани учун ўйланиб қолдим, нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Динда бундай амал йўқ. Валлоҳу аълам!