Бола қўрқоқлиги

01:35 / 22.12.2023 | Toiba | 424

Ассалому алайкум! Ўғлим 3 ярим ёшда ёлғиз қолишдан қурқади. Нима қилсам булади, дудуқланиб гапириwи ҳам қурқишидан булса кк, биринчи сузини куп такрорлайди, мен мен мен деб гапини давомини айтиwга қийналади, р бн Л ҳарфларини й дейди, куп сузларни биринчи бўғинини тескари айтади, масалан: яхшиман сузини хашшиман дейди. Бир кун 5 ойликларида беwикда куп йиғлаб қолиб кетган, кучигимиз бн суяк талаwиб бирдан тармаwиб қолганди, уwанда қатттиқ қурқиб қолган, энди бу қурқувларни қандай юқ қилсам булади, жавоб у.н олдиндан рахмат!!

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатда сиз айтганлар қўрқув сабабли. Қўрқув кучук билан воқеаданми ёки ҳар кунлик ҳаётга ҳам таъсир қилувчи воқелар борми аниқлаш керак. Қўрқув билан мутаҳасис ишлагани яхши, она ҳолатни яхшилайман деб ёмонроқ қилиб қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам!