Идда сақлаш

23:49 / 19-yanvar | Nodira Zaripova | 173
Ассалому алайкум!
1. Бир лафз билан 3 талоқ олган ҳомиладор аел ота уйида уйдан чиқмасдан идда сақлайдими? Эри маҳрни тўлиқ бермаган, бериш нияти ҳам йўқ
2. Фақат зарурат билан уйдан чиқиши керакми?
3. Уйидан бошқа ерда тунаса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Талоқдан кейинги иддани аёл киши эр уйида ўтиради. Уйдан чиқмайди, ўша ерда тунайди. Маҳрини талаб қилади. Валлоҳу аълам!