Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Саволим:
1. Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда Асма ул-ҳусна бўйича ҳар хил маʼлумотлар учратяпман. Масалан, ниятлар амалга ошиши учун Аллоҳумма Я Қуддус ёки Я Қуддус Жалла Жалалуҳу исм-сифатини 170 марта зикр қилинса, ниятлар амалга ошади, кўз оғриғи ва касалликларида Ан-Нур исм-сифати 287 марта ёки Ал-Басир исм-сифати 333 марта ёки Ал-Ваҳҳоб исм-сифати 45 марта зикр қилинса, даво бўлади, дуолар қабул бўлиши учун Ал-Мужийб исм-сифатини эрталаб ёки жумада қанчадир миқдорда зикр қилиш, дангасаликдан қутилиш учун Ал-Матийн исм-сифатини абжад қийматисиз кўп зикр қилиш ва ҳоказоларни учратдим. Булар қайси манбада келтирилган, бирор ҳадис борми булар ҳақида? Умуман, абжад қиймати билан ёки абжад қийматисиз Аллоҳнинг исмларини бирор сабаб юзасидан зикр қилиш тавсия қилинадими? Айримлар буни ширкка, яʼни эҳтиёж амалга ошса, шу илмни ўргатган инсонга тақашади деб ширк бўлиб қолиши мумкин дейишди.
2. Аёллар кўз олдига соч туширса, "чўлка" кесдирса бўладими?
Саволим чўзилган бўлса, узр. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади.
Биринчи саволларда айтилган гаплар асоссиз. Диний манбадан далиллари йўқ. Валлоҳу аълам!